Россия мактабларида олти кунлик ўқув ҳафтасини ва дам олиш кунлари уй вазифасини тақиқлашни таклиф қилинди.
Сиёсатчи Сергей Миронов рус мактабларидаги 6 кунлик ўқув ҳафтасига қарши чиқди. Унинг фикрича, шанба ўқувчилар учун дам олиш куни бўлиши керак, шунда улар бу вақтни оиласи даврасида ўтказиши мумкин.
«Икки кунлик дам олиш бўлсин — шанба ва якшанба. Болалар ҳордиқ чиқариб, душанба куни янгидан куч тўплаб ўқишга боради», — деди у.
Шунингдек, у дам олиш кунлари ўқувчиларга уй вазифаси берилмаслиги кераклигини билдирди. Шу билан бирга, Сергей Миронов уй вазифасини бутунлай бекор қилиш мумкин эмаслиги, уни фақат иш кунларида қолдириш зарурлиги, чунки мактаб дарс вақтида барча билимларни тўлиқ бера олмаслигини таъкидлади.
