Магистр хотин-қизлар контракт тўловини давлат буджетидан қоплаб бериш учун ариза юбориш муддати узайтирилди

Магистр хотин-қизлар контракт тўловини давлат буджетидан қоплаб бериш учун ариза юбориш муддати узайтирилди

Давлат комиссияси баёни билан магистратура мутахассисликларига қабул натижалари тасдиқланди. Унга кўра, 2025/2026-ўқув йили давалат олий таълим ташкилотлари магистратура мутахассисликларига умумий қабул параметрлари доирасида:

 

 

Кундузги таълим шаклига – 16 286 нафар;

 

Кечки таълим шаклига – 657 нафар;

 

Масофавий таълим шаклига – 335 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

 

 

Қўшимча имтиёз билан:

 

 

– кундузги таълим шаклига – 987 нафар;

 

– кечки таълим шаклига – 7 нафар;

 

– масофавий таълим шаклига – 4 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

 

 

Танлов натижаси қайдномалари уч кун муддатда республика олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда етказилади.

 

 

Шунингдек, магистратурасига тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қоплаб бериш бўйича ариза беришнинг сўнгги муддатини 2025 йил 30 сентябрга қадар узайтиришга рухсат берилди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish