6-йўналиш учун қайси йўналишларда бўш ўринлар борлиги маълум қилинди

6-йўналиш учун қайси йўналишларда бўш ўринлар борлиги маълум қилинди

Вакант ўринларга қўшимча танлов эълон қилинади. 2025/2026-ўқув йили қабулида кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга қўшимча имконият яратилди.

 

Бунда 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, аммо иккинчи босқичда ОТМ ва йўналиш танламаган абитуриентлар ҳам базавий тўлов-контракт асосида вакант ўринларга рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Бундай абитуриентлар ОТМларнинг умумий қабул параметрлари доирасида қолган вакант (бўш) ўринлардан фанлар мажмуаси мос бўлган 5 тагача йўналишни танлашлари мумкин.

 

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлиги асосида вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

 

Рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 25-cентябр – 3-октябр

 

Мандат натижалари эълон қилиниши: 2025 йил 8-октябрга қадар

 

Изоҳ: Ушбу қўшимча танлов талабаликка тавсия этилган абитуриентларга татбиқ этилмайди.

 

Вакант ўринлар бор бўлган олий таълим ташкилотлари ва йўналишлар рўйхатини қуйидаги файллар орқали билиб олиш мумкин:

 

Вакант ўринлар кундузги –Файлни юклаш

Вакант ўринлар кечки — Файлни юклаш

Вакант ўринлар масофавий — Файлни юклаш