1-курслар учун контрактнинг камида 25 фоизини тўлаш муддати узайтирилди

1-курслар учун контрактнинг камида 25 фоизини тўлаш муддати узайтирилди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилида республика давлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини тўлаш муддати 2025 йил 30 октябргача узайтирилди.

 

 

Шунингдек, республика олий таълим ташкилотларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари – 2025/2026-ўқув йили учун белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 баробар миқдорида белгиланди.