Мактаб ўқувчиларидан ноқонуний буюмлар топилди

Мактаб ўқувчиларидан ноқонуний буюмлар топилди

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти мактабларда ўтказилган текширувлар давомида ўқувчиларнинг сумкасидан турли хавфли ва ноқонуний буюмлар топилганини маълум қилди.

 

 

Топилган буюмлар орасида электрон сигаретлар ва турли пичоқлар мавжуд. Рейд тадбирлари инспекторлар ва психологлар томонидан тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Кўпчилик ҳолларда бундай буюмлар болаларнинг ота-оналари етарлича назорат қилмаётганлиги сабабли аниқланмоқда.

 

 

Ушбу воситалар болаларда салбий одатларни шакллантириши ва соғлиқ ҳамда хавфсизлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Ички ишлар органлари ҳолат юзасидан зарур чораларни кўрган ва тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

Жамоат хавфсизлиги департаменти ота-оналарни фарзандларини назорат қилишга, мактаб сумкасини текширишга ва ноқонуний буюмларнинг тарқалишини олдини олишга чақирмоқда.

 

 

«Ҳурматли ота-оналар, кўряпсиз, қанча ноқонуний воситалар олди олинган. Айнан мана шу инспектор-психологлар томонидан. Ўз фарзандингизга панжа ортидан қараманг. Уларнинг эртаси сизнинг қўлингизда. Шундай экан, эътиборли бўлинг, огоҳ бўлинг», дейилади мурожаатда.