Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун Қорақалпоғистон ёшлари олий таълимга қабулда қўшимча имкониятга эга бўлади.
Унга кўра, 2025 йил 24–30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшовчи ва кириш имтиҳонларида 68 балл ва ундан юқори натижа кўрсатиб, давлат олийгоҳларининг кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар 500 та мақсадли қабул параметрлари учун рўйхатдан ўтади.
Рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади. Бунда абитуриентлар талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўтказилган кириш имтиҳонлари натижасига кўра тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда мақсадли қабул параметрларига тавсия этилади.
Тавсия этилганлар рўйхати белгиланган тартибда расмийлаштириш учун тегишли олий таълим ташкилотларига етказилади.
Қуйидаги расмларда йўналишлар кесимида қанча мақсадли қабул квотаси ажратилганлиги кўрсатилган:



