Мактаб ўқувчиси бошқарган автомобиль ҳалокатга учраб, икки нафар ўқувчи вафот этди

Мактаб ўқувчиси бошқарган автомобиль ҳалокатга учраб, икки нафар ўқувчи вафот этди

Сирдарёда уч нафар мактаб ўқувчиси бўлган «Ласетти» зовурга тушиб кетиб, ёниб кетган. Натижада икки нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган, бир нафари шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 22:00лар атрофида Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 20В036 автомобиль йўлининг «Шоликор-Сирдарё» йўналишини 1-км/да, 2010 й.т, вояга етмаган Д.А. отасига тегишли бўлган «Ласетти» русумли автомашинани (отасидан берухсат) бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб кетиши натижасида ЙТҲ содир этган.

 

ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчилар воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.