Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ҳам қўшимча квота тасдиқланди

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ҳам қўшимча квота тасдиқланди

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ҳам қўшимча квота ўринлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги саҳифасида хабар берди.

 

Хабарда келтирилишича, ушбу квотада иккита тоифа бор.

Биринчиси, 2022 йил 31 августдаги 213-сонли Президент фармонида ўқишдан йиқилган қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун 6 минг 500 та тўлов-контракт асосида квоталар ажратилиши белгиланган.

 

Иккинчиси, 2025 йил 15 августдаги 248-сонли Президент қарорида давлат олийгоҳларига давлат гранти асосида 500 та мақсадли квота учун, хусусий университетларга давлат гранти асосида 200 та мақсадли квота ажратилади. Яъни жами 700 та мақсадли грант.