Супер контракт ва 6-йўналиш тартиби тасдиқланган, тез орада эълон қилинади — ҳуқуқшунос

Супер контракт ва 6-йўналиш тартиби тасдиқланган, тез орада эълон қилинади — ҳуқуқшунос

Супер-контракт ва 6-йўналиш тартиби тасдиқланган бўлиб, тез орада эълон қилинади. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги саҳифасида хабар қилди. Маълумотларга кўра, 6-йўналишда ўқишга кира олмаган абитуриентларга квотаси тўлмаган 5 та йўналишни танлаш ҳуқуқи берилади.

 

Эслатма ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, кеча қорақалпоғистонлик ёшлар учун ҳам алоҳида қўшимча квота ажратилгани ҳақида хабар берган эдик. Бунда иккита тоифа бор.

 

Биринчиси, 2022 йил 31 августдаги 213-сонли Президент фармонида ўқишдан йиқилган қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун 6 минг 500 та тўлов-контракт асосида квоталар ажратилиши белгиланган.

 

Иккинчиси, 2025 йил 15 августдаги 248-сонли Президент қарорида  давлат олийгоҳларига давлат гранти асосида 500 та мақсадли квота учун, хусусий университетларга давлат гранти асосида 200 та мақсадли квота ажратилади. Яъни жами 700 та мақсадли грант.