Болалар учун уйга вазифанинг чегараси: мутахассислар нима дейди?

Болалар учун уйга вазифанинг чегараси: мутахассислар нима дейди?

Кўплаб ўқитувчи ва ота-оналар уй вазифаси ўқувчиларга дарсда ўрганилган тушунчаларни такрорлаш ва ўқиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Бошқалар эса уй вазифасини кераксиз ва чарчатадиган иш деб билиб, болаларнинг мактабга бўлган қизиқишини сўндиришидан хавотирда. Ўнлаб йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар масала кўпчилик ўйлаганчалик оддий эмаслигини кўрсатади: уй вазифаси фойдали, аммо маълум даражагача холос. Энг катта фойда – ўрта мактаб (ҳигҳ счоол) ўқувчиларида, кичик ёшдагиларга эса анча кам.

 

«10 дақиқалик қоида»

АҚШ Миллий Ота-оналар Уюшмаси (PTA) ва Миллий Таълим Ассоциацияси ҳар бир синф даражасига туну-кун 10 дақиқадан уй вазифаси ажратишни тавсия этади. Аммо кўплаб ўқитувчилар ва ота-оналар учун муҳим нарса – уй вазифасининг миқдори эмас, балки унинг сифати ва ўқувчи эҳтиёжига қанчалик мос келишидир.

 

Бу қоида ҳар бир ўқувчининг фарқини ҳисобга олмайди: кимдир 30 дақиқада тугатадиган топшириқ бошқасига икки баравар кўп вақт талаб қилиши мумкин. Уй шароитида буни назорат қилиш қийин, натижада уй вазифаси кам таъминланган оилалар ёки ўқишида қийинчилик бўлган болаларни янада ортда қолдириши мумкин. Шунга қарамай, «10 дақиқалик қоида» ортиқча юкламага чегарани белгилашда фойдали.

 

Бошланғич синфда кичик фойда

 

Кичик ёшда асосий мақсад – ўқишга меҳр уйғотиш. Жуда кўп уй вазифаси бу ниятни бузади. Кўплаб тадқиқотлар ёш болалар уй вазифасидан тўлиқ фойда кўра олмаслигини, кечқурун ота-она билан бирга ўқиш эса анча самарали эканини кўрсатади. Масалан, учинчи синф охирига қадар яхши ўқий олмаган бола кейинчалик мактабни муваффақиятли битириш эҳтимоли паст бўлади.

 

Иккинчи синф ўқитувчиси Жаклин Фиорентино мажбурий уй вазифасини бекор қилгач, ўқувчилар бўш вақтида ўзлари қизиққан мавзуларни мустақил ўрганишга киришганини ёзади. У болаларни уйда ўқишга ундаган, дарсни мустаҳкамловчи ихтиёрий топшириқлар таклиф қилган.

 

Ўрта мактабда ўртача фойда

 

Ўқувчилар мустақил ишлашни ўргана бошлагач, уй вазифаси кўпроқ фойда келтиради. Тадқиқотлар ўрта мактаб ўқувчилари учун кечқурун бериладиган топшириқлар ўрта даражада ижобий натижа беришини кўрсатади. Аммо 90–100 дақиқадан ортиқ вазифа берилса, математика ва табиий фанлар натижаси пасайиши мумкин. Шунинг учун уй вазифаси мураккаб, аммо ҳаддан ташқари қийин бўлмаслиги лозим.

 

Муҳим жиҳат – миқдор эмас, сифат. Ўқитувчи топшириқни тузишда: қанча вақт кетади, барча ўқувчиларни ҳисобга олдими, келажакдаги муваффақиятга ёрдам берадими, дарсдан ташқари контекст қўшадими, ўқитувчи йўқлигида мустақил бажариладими каби саволларни бериши керак.

 

Юқори синфларда кўпроқ фойда, лекин хавф ҳам бор

 

Ўрта мактаб (high school) босқичида уй вазифаси ўқувчини мустақил ўқишга янада тайёрлайди. Аммо ҳар кеча 2 соатдан ортиқ уй вазифаси – стресс, уйқусизлик ва соғлиқ муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Вазифа дарс билан бевосита боғлиқ бўлиши, ёрдамчи шахс талаб қилмаслиги ва аниқ изоҳ билан баҳоланиши керак.

 

Барча ўқувчиларнинг уй шароити бир хил эмас: кимдадир тинч жой, компьютер ёки интернет бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, уй вазифасининг бажарилмаслиги ҳар доим ҳам билим даражасини кўрсатмайди. Бундан ташқари, ҳар бир фан ўқитувчиси 30 дақиқадан топшириқ берса, 6 фанда бу 3 соатга чиқади – бу ҳатто юқори синф учун ҳам ортиқча.

 

Уй вазифаси ота-онани бола ўқишига жалб қилишнинг яхши воситаси бўлиши мумкин: боланинг қизиқиши, кучли томонларини билиб олиш, мактабдаги ҳаёти ҳақида суҳбатлашиш имконини беради. Аммо ҳаддан ташқари босим ёки назорат мотивацияни пасайтиради. Ота-она ижобий, аммо чекланган даражада ёрдам бериши керак.