Ўзбекистонда 2024 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар ва давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори ошгани қайд этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов 16-сенйтабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этган Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузада маълум қилди.
Унга кўра, 2024 йилда республика бўйича судлар томонидан жами 4 649 та жиноят иши кўриб чиқилган ва 7 354 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 819 нафарга кўп ҳисобланади.
Коррупцияга оид жиноят учун судланган шахсларнинг соҳалар кесимида таҳлили қуйидагича:
— 654 нафари мактабгача ва мактаб таълими;
— 342 нафари соғлиқни сақлаш;
— 271 нафари тижорат банклари;
— 202 нафари бандлик;
— 111 нафари электр тармоқлари;
— 106 нафари маҳаллий ҳокимликлар;
— 90 нафари олий таълим;
— 83 нафари газ таъминоти;
— 76 нафари сув таъминоти;
— 68 нафари кадастр;
— 39 нафари нодавлат нотижорат ташкилотлар;
— 36 нафари қишлоқ хўжалиги;
— 26 нафари транспорт;
— 244 нафари хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига тўғри келади.
Ушбу статистикага кўра, коррупция жиноятлари энг кўп бўлган соҳа — таълим тизими бўлиб, 654 нафар шахс судланган. Бу 2023 йилга нисбатан 180 тага кўп бўлиб, айниқса мактабгача ва мактаб таълими тизимида коррупция даражаси кескин ошганини кўрсатади.
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза файли билан танишиш
