Британия университетларининг молиявий муаммолари таълимга таъсир қилмоқда

Британия университетларининг молиявий муаммолари таълимга таъсир қилмоқда

Молиявий қийинчиликларга дуч келаётган Британия университетлари иш ўринларини қисқартирмоқда, талаба қабул қилишни кўпайтирмоқда. Бу вазият таълимга зарар етказмоқда ва ўқитувчилар билан талабалар орасидаги ишончни камайтирмоқда.

 

Бу ўзгаришларнинг оқибатлари ҳақида ҳар йили ўтказиладиган талабалар академик тажрибаси тадқиқотининг натижалари гувоҳлик беради. Ушбу тадқиқотни нотижорат ташкилот Advance HE ва Олий таълим сиёсати институти (The Higher Education Policy Institute, HEPI) амалга оширган.

 

Британия университет таълими анъанавий равишда Oksbridge  моделига асосланган бўлиб, унда ўқув жараёни кўпинча кичик гуруҳларда (элита университетларда 10 кишидан, оддий университетларда 27 кишигача) ишлаш, шахсий маслаҳатлар ва семинар-мунозараларга қаратилган. Ҳозирда эса бу модель қийин аҳволда. Гуруҳлар катталашиб, баъзи жойларда талабалар сони 300 га етмоқда, бу эса ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги алоқаларни сезиларли даражада заифлаштирмоқда.

 

Кўплаб ўқитувчилар барча талабалар исмларини эслаб қолишда қийналмоқда. Сўралган талабалар ўқитувчиларнинг нечта талабани исмлари билан билиши ва уларнинг академик ютуқлари ҳақида хабардор эканлигини сўраганда, турли жавоблар олинган: 7% талабалар ҳеч кимни танимайди, 42% бир-учта, 33% эса тўрт-олти ўқитувчини билишини айтган.

 

Гуруҳларнинг катталашиши таълим жараёнидаги барча иштирокчиларга зарар етказмоқда. Ўқитувчилар талабалар билан етарлича шуғуллана олмаяпти, талабалар эса академик жамиятга тегишли эканлик ва ўқитувчиларга ишонч ҳиссини шакллантира олмаяпти. Бу ҳолат Британиянинг таълим тизимига норози бўлишга сабаб бўлмоқда, чунки бу тизим доим талабаларга алоҳида эътибор бериб келган.

 

Тадқиқотчилар молиявий ва кадрлар қийинчиликларига қарамай, ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги инсоний муносабатларни сақлаб қолишнинг йўлларини топиш мумкинлигини таъкидламоқда. Жумладан, академик ҳамжамиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун турли онлайн воситалардан фойдаланиш мумкин деб ҳисоблашмоқда.

 

Агар яқин келажакда университетлар ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги яхши мулоқот қилиш муаммосини ҳал қилмаса, Буюк Британия бошқа мамлакатлардаги каби, кам сонли университетларда шахсий ёрдамга кўпроқ урғу берадиган таълим тизимига ўтиши мумкин.