Республика “Келажак маркази” директор тайинланди

Республика “Келажак маркази” директор тайинланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан:

Холдарова Индира Абдукаримовна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Келажак маркази” директори лавозимига тайинланди.

 

У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

Индира Холдарова турли йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ўқитувчиси, ташкилотнинг Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати ва Ёшлар иттифоқида турли лавозимларда ишлаган.

 

2020-2022 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаш раиси ўринбосари — “Камалак” болалар ташкилоти раиси, 2022-2023 йилларда Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.