Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан:
Рахимбоев Сардор Қаҳрамонович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш ва касбий сертификатлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Сардор Рахимбоев 2009-2015 йилларда Давлат статистикаси қўмитаси, Тошкент вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси, Тошкент ахборот технологиялари университетида турли лавозимларда, 2015-2019 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бош мутахассиси, 2019-2020 йилларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети катта ўқитувчиси, 2020-2022 йилларда «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси,2022-2023 йилларда Халқ таълими вазирлигида бошқарма бошлиғи вазифаларида меҳнат қилган.
