Талабалар қандай ҳолларда ўқишдан четлаштирилади?

Талабалар қандай ҳолларда ўқишдан четлаштирилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 13-сентябр 578-сонли қарорига мувофиқ, талабалар қуйидаги ҳолатларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

 

 

– ўз хоҳишига кўра;

 

– ўқишнинг бошқа таълим ташкилотига кўчирилиши муносабати билан;

 

– олий таълим ташкилотларининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун;

 

– бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдиргани учун (саломатлиги сабабли белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим этилган ҳолат бундан мустасно);

 

– ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун тааллуқли);

 

– талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;

 

– суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);

 

– талаба абитуриент сифатида олий таълим ташкилоти қабул комиссиясига тақдим этган (топширган) ҳужжатларининг қалбакилиги ёки белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланса;

 

– вафот этганлиги сабабли.

 

Маълумот ўрнида, ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ҳамда оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун талабага белгиланган тартибда академик таътил берилиши мумкин.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish