Навоийда 23 та боғча боласини маст ҳолатда олиб кетаётган Дамас ҳайдовчиси ушланди

Навоийда 23 та боғча боласини маст ҳолатда олиб кетаётган Дамас ҳайдовчиси ушланди

Навоий вилоятида Дамас ҳайдовчиси 23 нафар боғча боласини маст ҳолатда ташиб кетаётгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берган.

 

Воқеа 15-центабр куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида содир бўлган. Назорат тадбирлари давомида тўхтатилган Дамас автомашинаси салонида 23 нафар бола ва ҳайдовчидан ташқари, яна 2 нафар тарбиячи ҳам борлиги аниқланган.

 

Фуқаро махсус ускуна ёрдамида кўрикдан ўтказилгач, маст ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, автомобилни бошқариш ҳуқуқи ҳам йўқлиги аниқланди. Ташиб кетилаётган болалар орасида ҳайдовчининг ўз фарзанди ҳам бўлган.

 

«15-центабр куни қайнонамга тегишли Дамас автомобилида ҳаракатланиб келаётган вақтимда Навбаҳор туман ҳокимлиги олдида ЙПХ ходимлари тўхтатди. Мастлик ҳолати аниқланди. Ҳамда ичида 25 нафар вояга етмаган боғча тарбияланувчилари борлиги аниқланди. Бир кун олдин чарчаган эдим, шунинг учун пиво ичган эдим. Автомашина ичида ўзимнинг фарзандим ҳам бор эди», — деди ҳайдовчи.

 

Унга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган ҳолда транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.