«Зулфия» мукофотини тиббиёт соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида бериш таклиф қилинмоқда

«Зулфия» мукофотини тиббиёт соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида бериш таклиф қилинмоқда

Муҳокамалар порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ–2326-сон Фармонига тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

 

 

Ушбу лойиҳага кўра, эндиликда тиббиёт йўналишида алоҳида «Зулфия» номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин.

 

 

Тиббиёт соҳасида алоҳида ютуқларга эришган, илмий изланишлар олиб борган ёки жамоатчиликка муносиб ҳисса қўшган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар мазкур мукофот билан тақдирланиши назарда тутилмоқда.

 

 

Мукофотга номзодлардан сўнгги уч йил давомида тиббиётда амалга оширган ишлари, илмий мақолалари, патентлари ёки жамоатчилик фаолиятидаги ютуқларини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинади.

 

 

Шу билан бирга, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф тайёрлаб, Ҳукуматга тақдим этиш вазифаси юклатилган.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish