Янги ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади

Янги ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади

Кеча Президент бошчилигида ўтказилган мулоқотда хорижий тил ва фанлар бўйича олинган ўқувчиларни халқаро сертификатлари мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олиниши айтилди.

 

 

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.

 

 

Яъни мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира оладиган бўлади.

 

 

Шунингдек, ўтган ҳафта имзоланган Президент қарорига мувофиқ, мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинмоқда.

 

 

Улар 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқиши бўйича саралаб, 9-синфни битирганида техникумларга йўналтиради.

 

 

Шу билан бирга, 9-синфни битириб, техникумга кирган ёшларга мактабга қайтиб келиш имконияти бор. Эндиликда 10-синфга ўтиб, мактабда ўқиш фикридан қайтган ёшлар ҳам таълимни техникумда давом эттириши мумкин бўлади.

 

 

Бундан ташқари, бу йил 11-синфни битириб, олийгоҳга кира олмаган 200 минг ёшлар ҳам техникумларда 3-6 ойлик қисқа муддатли дастурлар асосида касбга ўқитилиши таъкидланди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish