Янги ўқув йилидан бошлаб синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Янги ўқув йилидан бошлаб синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Янги ўқув йилидан бошлаб синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 271 000 сўм ) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидагича тўланади.

 

 

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

 

 

– 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (335 544 сўм);

 

 

– 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (401 636 сўм);

 

 

– 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (468 999 сўм);

 

 

– 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (535 091 сўм);

 

 

– 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (671 088 сўм).

 

 

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (111 848 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (223 696 сўм).

 

 

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (223 696 сўм)