Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди. Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги янги низомга кўра, қуйидаги 3 та халқаро сертификат олган абитуриентларга имтиёзлар белгиланди:
«А level» сертификати («Б» ва ундан юқори даража) — базавий тўлов-контракт асосида қўшимча равишда ўқишга қабул қилинади;
«International Baccalaureate» сертификати (32 ва ундан юқори балл) — базавий тўлов-контракт асосида қўшимча равишда ўқишга қабул қилинади;
«Scholastic Aptitude Test — SAT» халқаро имтиҳонида (энг юқори баллнинг 75 фоизи — 1200 балл ва ундан юқори) — қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Ушбу имтиёз сертификат берилган фан кириш имтиҳонлари таркибида мавжуд бакалавриат таълим йўналишларига тааллуқли бўлади.
