Умумтаълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига кўра, моддий ёрдам умумтаълим муассасаларининг ўқитувчилари ва раҳбарлари учун қуйидаги ҳолларда кўрсатилади:
—ўқитувчининг ўзи оғир касалликка чалинганда;
—унинг яқин қариндоши (ота, она, турмуш ўртоғи ёки фарзанди) оғир касалликка чалинганда;
—ходим табиий офатдан зарар кўрганда;
—оила аъзосининг вафоти ҳолатида.
Йил давомида нечта ёрдам олиш мумкин?
Календарь йили давомида моддий ёрдам берилиш сони бўйича чеклов қўйилмаган. Яъни, бир нечта вақтларда ёрдам сўралиши мумкин.
Бироқ, ёрдам пулининг жами суммаси ўқитувчининг тариф ставкасининг икки баробаридан ошса бўлмайди.
Агар ўқитувчи йил давомида оғир касалликка чалинган бўлса ва унга тариф ставкаси миқдорида моддий ёрдам берилган бўлса, сўнгра унинг яқин қариндоши оғир касалликка чалинган ҳолатда яна худди шундай миқдорда ёрдам олиш мумкин. Бироқ, агар ҳар икки ҳолатда бир йилда жами суммаси икки тариф ставкасидан ошса, қошимча ёрдам берилмайди.
Моддий ёрдам неча марта олиниши чегараланмаган, яъни бир неча ҳолатлар бўйича кўрсатилиши мумкин.
Энг муҳим чеклов — ёрдамнинг жами суммаси бир йилда ўқитувчининг лавозим маоши (тариф ставкаси) миқдорининг икки баробаридан ошмаслиги керак.
