2022 йил 15 августдаги Ҳукумат қарори 447-сонли қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларга тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини (табақалаштирилган тўлов-контракт суммаси тўловлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоблаб берилади.
Яъни бунда магистратурага табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракти давлат ҳисобидан тўлаб берилмайди.
Магистратурага тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизлар ҳар йили 15 сентябргача ўзлари ўқиётган ОТМ ректори номига ариза билан мурожаат қилишади.
Муҳим: Қарорга кўра, 15 сентябрдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Талабгорларнинг аризалари йиғилиб ОТМ тегишли бўлган вазирликка юборилади. 15 октябргача ОТМларнинг ректорлари талабгорларнинг контракт пулларини тўлаб бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

