Мактаб ўқувчисининг ҳаётига хавф солган ҳайдовчи жазоланди

Мактаб ўқувчисининг ҳаётига хавф солган ҳайдовчи жазоланди

Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган ҳайдовчи қонуний жазосини олди. Яқинда ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда бўлган ҳолат акс этган видео тарқалди. Видоэ орқали йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини дамас русумли машина ҳайдовчиси уриб кетишига бир баҳя қолганини кўриш мумкин.

 

Маълум қилинишича, ҳайдовчига нисбатан Жиноят суди томонидан БҲМ нинг 25 баравари миқдорида жарима ва 1 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.