Навоий давлат университетида 63 яшар талаба ўқимоқда. Шуҳрат Нурбоев 1962 йилда туғилган. Ҳозирда кимё йўналиши 3-босқич талабаси. У давлат имтиҳонларида юқори балл тўплаб, давлат гранти асосида ўқишга кирган.
«Бу ёшда сизга ўқиш нега керак?» деган саволга талаба қуйидагича жавоб берган:
«Фарзандларимни ўқитдим, энди навбат ўзимга, эрта-кечи йўқ. Невараларим «Бобом ўқимаган экан» демаслиги учун ўқияпман, олий маълумотли бўлишим керак», — деди Шуҳрат бобо.
Маълумотларга кўра, 63 яшар талаба ҳар куни бошқа талабалар қатори дарсга киради ва курсдошлари билан амалий машғулотларда қатнашади. Сессия топширар, имтиҳонлардан биридан йиқилиб, биридан аъло баҳоларга ўқийди. Стипендиясидан набираларига совға-салом олади.
