Талабаларнинг таълим фаолиятидан топган даромадлари солиққа тортилмайди

Талабаларнинг таълим фаолиятидан топган даромадлари солиққа тортилмайди

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 369-модда 1-қисми 9-бандига кўра, талабаларнинг ўқув курслари ва тўгараклардан олган даромадлари жами даромад таркибига киритилмайди ва солиққа тортилмайди.

 

Бунда, Профессионал ва олий таълим муассасалари ҳудудида таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар қуйидаги фаолиятлар натижасида топган даромадлари учун солиқ тўламайдилар:

 

— пуллик ўқув курсларини ташкил қилиш;

— спорт тўгаракларини ўтказиш;

— бошқа таълим хизматларини кўрсатиш.

 

Агар, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида юз миллион сўмдан ошса, унда улар ушбу Кодекс мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни ушбу Кодексда белгиланган тартибда тўлайди.