2025 йил 11 сентябрь куни Президентнинг ПҚ–274-сон «Тошкент шаҳрида «ТоshТеch» техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Аввалроқ, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева янги «Таshkent Теch» техника университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилишида иштирок этганди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида «ТоshТеch» техника университети ташкил этилади. Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади.
2025/2026-ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади. 2026/2027-ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.
2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.
2029/2030-ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
