Аввалроқ, педагогика йўналиши талабалари учун давлат стипендияси жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди.
Президентнинг 2025 йил 10 сентябрь куни «Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида» ПФ-162-сон Фармони имзоланди.
Унга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади.
Бунда педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда академик ўзлаштиришда юқори натижаларни қайд этган билимли ва иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
