Ўзбекистонга нечта хорижий фуқаро таълим олиш мақсадида келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга нечта хорижий фуқаро таълим олиш мақсадида келгани маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь июль ойларида жами 10,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 22,4 % га ошган.

 

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

 

Туркманистон — 3 197 нафар;

Ҳиндистон — 2 846 нафар;

Тожикистон — 1 246 нафар;

Хитой — 532 нафар;

Жанубий Корея — 428 нафар;

Покистон — 377 нафар;

Қирғиз Республикаси — 286 нафар;

АҚШ — 254 нафар;

Афғонистон — 193 нафар;

Туркия — 181 нафар;

Бошқа давлатлар — 1 161 нафар.