Президент ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган «Жадидлар изидан» танловининг янги мавсуми бошланмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 6-7-8 ҳамда 9 – 10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган мазкур танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичи жараёнлари жорий йилнинг октябрь декабрь ойларида ташкил этилади.
Танловнинг Республика босқичида ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан (И, ИИ, ИИИ ўрин ғолиблари ҳамда энг юқори балл тўплаган 4 нафар) жами 14 нафар ғолиб Германияга таълим саёҳатига юборилади.
