Мактабларда 1–11-синф ўқувчиларининг портфолио базаси шакллантирилади. Бу ҳақда УзА хабар берди.
Ушбу платформа мактаб маслаҳатчилари томонидан юритилади ҳамда 2028-2029-ўқув йилидан шаҳодатномада қайд этилади.
Айтиш лозимки, боғча, мактаб, академик лицей ва касбий ҳамда олий таълим тизимида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларни ягона тизим асосида ташкил этиш зарурати бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир.
Шунингдек, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳам аниқ концептуал тизим амалиётга татбиқ этилади.
