Нодавлат олийгоҳ талабаларининг ижара пули давлат томонидан қоплаб берилмайди

Нодавлат олийгоҳ талабаларининг ижара пули давлат томонидан қоплаб берилмайди

Нодавлат олийгоҳ талабаларига ижара пули Давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилмайди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 йилдаги 605-сонли қарорида — давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида Давлат буджети ҳисобидан қоплаб бериш кўзда тутилган.

 

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

 

Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўланади.