Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳони жорий этилади

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳони жорий этилади

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш бошланади. У бир вақтнинг ўзида уч хил имтиҳонни — мактабни битирув имтиҳони, олий таълимга кириш имтиҳони, фанлар бўйича сертификат олиш имтиҳонини бирлаштиради.

 

Маълумотларга кўра, энди битирувчилар бир вақтнинг ўзида учта тест – мактаб якуний имтиҳонлари, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ва ИЭЛТС каби алоҳида тестларни топширишлари шарт эмас. Ҳаммаси битта ягона давлат имтиҳонига бирлаштирилади.

 

Бу ҳақдаги қарор 8 сентябрь куни президент билан учрашувда қабул қилинган. Янги тизим бюрократияни камайтириш, ўқувчилар вақтини тежаш, ота-оналарнинг харажатларини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.