Янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида боғча очган тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида боғча очган тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Унда, бир йилда 2 мингта кўп қаватли уй қурилмоқда, уларнинг тўртдан бири – «Янги Ўзбекистон» массивларида эканлиги, бундай массивларда уйларнинг биринчи қаватида 100 ўринли хусусий боғча очиш бўйича Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида тажриба бор эканлиги айтилди.

 

Буни барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудида қилиши кераклиги таъкидланди.

 

Эндиликда очиқ мулоқотда 80 та туман учун айтилган имтиёзлар янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида боғча очадиган тадбиркорларга ҳам берилиши белгиланди.

 

Мутасаддиларга янги қурилаётган кўп қаватли уйларда боғча ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.