Муҳандислик мактабларида ўқувчилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитилади

Муҳандислик мактабларида ўқувчилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитилади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида 14 та ҳудудда муҳандислик мактаблари ташкил этилади.

 

 

Ушбу мактаблар ўқувчилар умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитилади.

 

 

Тошкент шаҳрида М.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, «TashTech» Техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти янги ташкил этилади.

 

Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар институти, Андижон давлат техника институти, Қарши Давлат техника университети, Нукус Давлат техника университети, Наманган давлат техника университети, Бухоро давлат Техника университети ва Фарғона давлат техника университетлари трансформация қилинади.