Миллий сертификат олганларга қуйидагича имтиёзлар бор:
1) Агар ўқитувчи миллий сертификат имтиҳонида 80% ёки ундан юқори натижани қўлга киритса, ойлик маошига 20% устама қўшиб берилади.
2) Агар абитуриент 86% ва ундан юқори натижани қўлга киритса, тегишли фанидан кириш имтиҳонларида максимал балл берилади. Яъни она тили ва адабиёт 1-блок фани бўлса 93 балл, 2-блок фани бўлса 63 балл. Шунингдек мажбурий 10 талик тестдан ҳам максимал балл (11 балл) берилади.
Агар 60% дан 85% гача натижани қўлга киритса, фоизга нисбатан пропорционал балл берилади. Яъни 80 фоизлик натижани қўлга киритса, унга 93 баллнинг 80%и (74,4 балл) берилади.
3) Агар она тилидан мажбурий фан сифатида (10 талик тестга) тайёрланаётган абитуриент миллий сертификат имтиҳонидан 60 фоиздан юқори натижани қўлга киритса, унга мажбурий она тилидан максимал балл (11 балл) берилади. Яъни миллий сертификат мажбурий фан учун ҳам ўтади.
