Узрли сабаблар билан баҳорги аттестацияда қатнашолмаганлар кузги аттестация учун тўлов қилмайди

Узрли сабаблар билан баҳорги аттестацияда қатнашолмаганлар кузги аттестация учун тўлов қилмайди

Педагогнинг баҳорги аттестацияда узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаганлиги Низомда белгиланган тартибга кўра тўғри расмийлаштирилган бўлса, яъни иш берувчининг билдиргиси мавжуд бўлиб, педагогнинг аттестация муддати кузга кўчирилган бўлса, ўша мурожаат ва ўша тўлов асосида кузги тоифа тестларида иштирок этиши мумкин.

 

Асос: Низомнинг 45-бандига кўра, педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

 

Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.

 

ММТВнинг 2025 йил 30 июндаги 214-сон буйруғининг 6-иловасида «Узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок этмаган педагог кадрлар рўйхати» тасдиқланган.

 

Педагоглар рўйхати — Файлни юклаш