«University of Business and Science» (UBS) ҳамда АҚШнинг Чикаго шаҳрида жойлашган, мамлакатдаги энг нуфузли муҳандислик олийгоҳларидан бири — Illinois Institute of Technology (IIT) ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу келишув асосида:
– UBS талабалари учун дипломи АҚШ ва Ўзбекистонда тан олинадиган қўшма таълим дастурлари жорий этилади;
– Муҳандислик ва бизнес йўналишларида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви йўлга қўйилади;
– «Поwэред бй IIТ» курслари UBS дастурларига интеграция қилинади;
– Қисқа муддатли тренинглар, тадқиқот амалиётлари шунингдек, IТ, сунъий интеллект, муҳандислик инновациялари ва халқаро бизнес соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилади.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — «Startup Bootcamp» дастурлари бўлиб, унда UBS талабалари IIТнинг Чикагодаги кампусида ўтказиладиган амалий тренингларда қатнашишади.
Бу эса уларга тадқиқот стажировкалари орқали глобал инновация ҳамда бизнес экотизимига уланиш имкониятини яратади. Таъкидлаш лозим, олдинроқ университетимиз ва мазкур олийгоҳ вакиллари ўртасидаги музокаралар давомида бакалавриат даражасидаги қуйидаги шаклларда қўшма диплом дастурларини йўлга қўйишга келишиб олинган эди:
2+2 бакалавриат дастурлари (2 йил Ўзбекистонда + 2 йил АҚШда);
3+1 бакалавриат дастурлари (3 йил Ўзбекистонда + 1 йил АҚШда);
4+0 бакалавриат дастурлари (ҳамкорлик асосида UBS да);
1+1 магистратура дастурлари (1 йил Ўзбекистонда + 1 йил АҚШда);
2+0 магистратура дастурлари (ҳамкорлик асосида UBS да).
Муҳим! University of Business and Science (UBS) университетига қабул давом этмоқда.
Онлайн ариза топшириш учун — qabul.ubs.uz
Боғланиш учун рақам: +998555202626
Лицензияни текшириш — Текшириш


