Душанбеда Тожикистон Миллий университети талабаси шахсий автомобили Ранге Роверда дарсларга қатнагани сабабкли интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Душанбе шаҳри ИИБ хабар берди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги буйруғига кўра, талабалар шахсий автомобилда дарсларга қатнашлари қатъиян тақиқланади. Аммо баъзи талабалар ўзини кўрсатишга интилиб, мазкур талабни атайлаб эътиборсиз қолдиришади.
Сино тумани 2-сон ИИБнинг вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан амалдаги қоидабузарлик ҳолати аниқланган. Юридик факультети 2-курс талабаси Баҳриэв Фазлиддин «Ранге Ровер» русумли автомобилида дарсларга келган.
Мазкур ҳолат юзасидан зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўриш учун Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Тожикистон Миллий университети раҳбариятига юборилган.
Амалдаги қонунга мувофиқ, шахсий автомобилда дарсларга келган талаба уч йил муддатга ўқишдан четлаштирилади ва ўқишни қайта тиклаш ҳуқуқи йўқ.
ИИВ таълим муассасаларида ўрнатилган тартиб ва интизомга риоя қилиш тартибни ҳамда барча талабалар учун тенг шароитни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.
