БСБ, ЧСБ бўйича ўқувчига кунлик баҳо қандай тартибда қўйилади?

БСБ, ЧСБ  бўйича ўқувчига кунлик баҳо қандай тартибда қўйилади?

БСБ, ЧСБ бойича ўқувчига форматив баҳолаш (кунлик баҳолаш) тартиби бўйича қуйидагича баҳоланади:

9-10 балл қўйилади.

 

Агар ўқувчи дарсда:

 

– фаол, саволларга аниқ ва тўғри жавоб берса, гуруҳ ва жуфт бўлиб ишлашда ҳам фаоллик даражаси юқори бўлса;

– айрим қисмларида жуда фаол, саволларга тўғри жавоб берса, айрим хатоларга йўл қўйса.

 

Уйга вазифаларни бажариши:

 

– уйга вазифани тўлиқ ва хатоларсиз бажарган бўлса;
– уйга вазифани тўлиқ бажарган, баъзи хатоликлар мавжуд бўлса.

 

 

6-8 балл қўйилади, агар

 

– фаол қатнашса, фикрларини қисман тўғри баён эта олса;

– фаол лекин саволларга иккиланиб жавоб берса, гуруҳ, жуфт бўлиб ишлаганда фаоллик даражаси паст бўлса;

– фаол бўлишга ҳаракат қилса, мавзуга доир саволларнинг айримларига тўғри жавоб берса.

 

Уйга вазифаларни бажариши:

– уйга вазифани бажарган, хато ва камчиликларга йўл қўйган бўлса.

 

0-5 балл қўйилади, агар:

 

– фаол иштирок этса ва тўғри бўлмаган фикрлар билдирса;

– саволларга нотўғри жавоб берса, ўқувчилар орасида дарсдаги фаоллиги сезиларли бўлмаса.

 

Уйга вазифаларни бажариши:

 

– уйга вазифани қисман бажарган, хатоликлар кўп бўлса;

– уйга вазифани бажармаган бўлса.