Магистратурада таҳсил олиш билан биргаликда педагогик фаолият билан шуғулланаётган кадрлар ҳам 2025 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрига кўра иштирок этиши мумкин.
Агар иштирок этишса, бу аттестация улар учун навбатдан ташқари аттестация ҳисобланади. Бундай ҳолатда паст натижа қайд этган ҳолатда ҳам уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.
Магистратурада ўқиётганлик навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, тоифа олишга тўсқинлиқ қила олмайди. Эслатма ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, магистр даражасига эга бўлганларга аттестациясиз тўғридан-тўғри иккинчи тоифа берилади.
Лекин, магистр даражасини олгунга қадар ўз ихтиёрига кўра навбатдан ташқари (муддатидан илгари) аттестацияда иштирок этиб аттестация натижалари бўйича:
– 2025 йил август декабрь ойларида иккинчи
– 2026 йил январь июнь ойларида биринчи
– 2026 йил август декабрь ойларида олий малака тоифаларига эга бўлиш мумкин!
