Мактабларда «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари ўтказилиш кунлари белгиланган

Мактабларда «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари ўтказилиш кунлари белгиланган

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари ташкил этиладиган кунлар қуйидагича белгиланган:

 

 

Душанба: Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;

 

Сешанба: Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;

 

Чоршанба: Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан – Science) ўқитувчилари;

 

Пайшанба: Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;

 

Жума: Хорижий тиллар ўқитувчилари;

 

Шанба: Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари.

 

Мактабларда «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари ўтказилиш кунлари белгиланган