С1 даражадаги сертификати бор профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларига устама берилади

С1 даражадаги сертификати бор профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларига устама берилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар, халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхати ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини белгилаш тўғрисида»ги қўшма қарорни имзолаган.

 

Унга кўра жорий йил 2023- йил 1 сентябрдан бошлаб профессионал таълим муассасалар (касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникум) ва академик лицейнинг халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган камида С1 даражадаги сертификатларга эга умумтаълим фан ўқитувчилари базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш йўлга қўйилган.

 

Шунингдек, қарор билан:

 

Миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати;

 

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувши ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати;

 

Халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхати тасдиқланди.