Қайси соҳада аёллар улуши ҳали ҳам пастлигича қолмоқда?

Қайси соҳада аёллар улуши ҳали ҳам пастлигича қолмоқда?

Г20 ва бошқа халқаро таҳлиллар шуни кўрсатадики, аёллар олий таълим талабаларининг умумий сонида эркакларни ортда қолдирган бўлсада, STEM (science, technology, engineering, mathematics)  йўналишларида эркаклардан ортда қолмоқда. UNESCO маълумотига кўра, илмий ва техник мутахассисликларни тугатган битирувчиларнинг тахминан 35%ини аёллар ташкил этади.

 

 

UNESCO маълумотларига кўра, аёллар STEM битирувчилари орасида тахминан 35% атрофида. Бошқа манбалар бу соҳа ишчи кучидаги аёллар улушини 25–30% деб келтиради (соҳа ва мамлакатга қараб фарқ қилади).

 

Нега аёллар етишмайди?

 

Ижтимоий қадриятлар ва аёлларнинг роли— қизлар ва уларнинг оилалари баъзида илм-техника йўналишларини аёл кишига «мос эмас» деб ҳисоблайди. Ўзига ишонч етишмаслиги — тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қизлар кўпинча ўз билимларини паст баҳолайди ва STEM га киришда иккиланишади. Етарлича намуна етишмаслиги— бу соҳада етакчи мавқега чиқа олган аёллар кам.

 

 

Иш жойида ривожланиш ва қулай шароит етишмаслиги — мослашувчан иш шароитлари, она сифатида меҳнат бозорида давом этиш қийинлиги.

 

 

Нималар ёрдам бериши мумкин (дастурлар ва сиёсатлар):

 

– эрта ёш босқичларидан тарғиб қилиш: мактабдан бошлаб қизларни тажриба ва лойиҳалар орқали STEM билан таништириш;

– STEM га йўналтириш ва грантлар: қизлар учун илмий стипендиялар, ментор-программалар ва қизларни рағбатлантирувчи дастурлар;

– меҳнат бозорида аёллар учун мослашиш тадбирлари: аёлларга мос иш ва карьера ривожи учун дастурлар.

 

 

 

 

STEM соҳасида аёлларнинг ўрни ошиши нафақат тенглик нуқтаи назаридан муҳим, балки илм-техника салоҳиятини ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳам зарурдир. Таълим тизимлари, иш берувчилар ва ҳукуматлар биргаликда аниқ мақсадли чоралар қабул қилиши керак.