Дунёнинг турли мамлакатларида мактаб ўқув йилининг бошланиш саналари турли хил . Ҳар бир ҳудуднинг иқлими, маданияти, таълим тизими ва тарихий анъаналари бу борада муҳим роль ўйнайди. Шу боис, бир давлатда ўқувчилар август охирида мактабга қайтса, бошқасида сентябрь ёки ҳатто январь ойида янги дарслар бошланади.
Европа мамлакатлари: сентябрь анъанаси
Кўплаб Европа мамлакатларида ўқув йили сентябрь бошида старт олади. Масалан, Буюк Британияда мактаблар одатда сентябрнинг биринчи ҳафтасида иш бошлайди. Германияда эса бошланиш санаси штатларга қараб фарқ қилади: айрим жойларда август охири, бошқаларида сентябрь ўрталарида ўқувчилар янги ўқув йилини бошлайди. Францияда ўқув йили «Ла рентрéэ сcолаире» деб аталиб, одатда сентябрнинг биринчи душанбасида бошланади.
Бу тизим ёзги таътилнинг июнь охиридан сентябрь бошигача давом этиши билан боғлиқ.
Америка Қўшма Штатлари ва Канадада мактабларнинг катта қисми ўқув йилини август охири ёки сентябрь бошида бошлайди. Лекин айрим штатларда, хусусан жанубий ҳудудларда, дарслар ҳатто августнинг ўрталарида ҳам бошланиши мумкин.
Осиё давлатларида эса вазият янада ранг-баранг:
Японияда ўқув йили апрель ойида бошланади. Бу баҳорнинг келиши ва янги ҳаёт босқичи билан боғлиқ миллий анъанага асосланган. Хитой ва Жанубий Кореяда эса янги дарслар одатда сентябрь бошида бошланади.
Ҳиндистонда мактаблар тақвими штатларга қараб фарқланади: айрим ҳудудларда июнь ойидан, бошқаларида июлдан бошланади. Жанубий яримшарда жойлашган давлатларда ўқув йилининг бошланиши қишки тақвимга мослаштирилган.
Австралия ва Янги Зеландияда янги ўқув йили январь охири ёки февраль бошида бошланади. Жанубий Африкада ҳам мактаблар одатда январь ойининг иккинчи ҳафтасида иш бошлайди.
Ўзбекистонда ўқув йили анъанавий равишда 1 сентябрь — Мустақиллик куни байрамидан кейин бошланади. Шу боис, мамлакатда янги таълим йили кўтаринки кайфиятда, байрамона руҳда старт олади.
Демак, мактаб ўқув йилининг бошланиш санаси турли мамлакатларда турлича белгиланган бўлсада, уларнинг барчасида асосий мақсад бир хил: болалар учун қулай ва самарали таълим муҳитини яратиш. Бу хилма-хиллик глобал таълим тизимининг қанчалик ранг-баранг эканлигини яна бир бор кўрсатади.
