Греция Таълим вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб у ерда жами 13 478 та таълим муассасасидан 721 таси ёпилиши кутилмоқда. Бу ёпилишларнинг ташқи сабаби — мамлакатда кузатилаётган демографик инқироздир.
Грециянинг таълим тизимида ўқувчилар сони 2025-2026 ўқув йили учун тахминан 1,21 миллионни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2018-2019 йиллардаги 1,363 миллионга нисбатан 150 мингга кам эканини билдиради.
Таълим тизими амалдаги қонунчиликка биноан, агар мактабда 15 ўқувчидан кам бўлса, унда у ерда педагог кадрлар функционаллиги бузилиши муносабати билан фаолият тўхтатилади. Баъзи мактаблар 3 йил давомида фаолиятни давом эттира олмаса, бутунлай таълим харитасидан чиқарилиши мумкин.
Бошланғич мактаблар энг кўп қисқаришга учраяпти: 2018–2019 ўқув йилида 247 та бошланғич мактаб ёпилган бўлса, 2025–2026 йилда бу кўрсаткич 324 тага етди. Мактабгача таълим муассасалари ҳам қисқаришдан четда қолмади: илгари 312 та боғча ёпилган бўлса, эндиликда 358 та боғчанинг фаолияти тўхтатилиши режалаштирилган.
Ўрта таълим муассасалари ичида эса асосан юқори синф мактаблари ёпилмоқда, чунки бу босқичда ўқувчилар сони кескин камайиб бормоқда. Бундай қисқартиришлар фақат қишлоқлар ёки кичик аҳоли пунктлари билан чекланмаяпти, балки катта шаҳар ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Масалан, Аттика минтақасидаги Афина шаҳрида 77 та мактаб фаолияти тўхтатилади.
Қишлоқ жойларда эса ўқувчилар мактабга бориш учун кунига 80 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга мажбур бўляпти.
