Аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа» ва «Энг яхши ихтиро» йўналишлари бўйича муҳандислик соҳасидаги Республика кўрик-танловининг якуний босқичи бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур танловнинг «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа» ва «Энг яхши ихтиро» йўналишлари бўйича ғолиблари эълон қилинди.
Вазирлик томонидан муҳандислик йўналишларида ўтказилган республика танловида ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин — электромобиль (9 нафар ғолиб учун);
2-ўрин — хорижий мамлакатларда стажировка йўлланмаси;
3-ўрин — пул мукофотлари.


Танловнинг Ташкилий қўмитаси томонидан танловда ғолиб бўлмаган, бироқ долзарб муҳандислик ечимларини тақдим этган иштирокчилар «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонига тавсия этилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг ишланмаларини такомиллаштириш мақсадида улар учун алоҳида тартибда «Бўлажак олим» танлови ўтказилиши белгиланди.


Батафсил ғолиблар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
— Барқарор ривожланиш учун энг яхши ихтиро
Маълумот учун, танловда 40 ёшгача бўлган талабалар, ўқитувчилар ва амалиётчи муҳандислар иштирок этган. Улар алоҳида 3 тоифада баҳоланди. Танловга муҳандис.эду.уз платформаси орқали 1262 та ариза қабул қилинган. Саралаш босқичда 1055 та ариза техник экспертизадан ўтган ва 135 нафар иштирокчи якуний босқичга йўлланма олган.


