Республикадаги нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025-ўқув йили якуни бўйича «Нодавлат таълим» ижтимоий лойиҳаси ташаббуси билан 20 июлдан 10 августга қадар «Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи — 2025» кўрик-танлови ташкил этилди.
Тўлиқ жамоатчилик фикрига асосланган ушбу танловда Тошкент ва Наманган шаҳарларида фаолият олиб бораётган «“University of Business and Science» (UBS) 23 042 та овоз билан ғолиб бўлиб, қаторасига иккинчи йил фахрли 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтиш жоизки, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтидаги статистикага кўра ҳам UBS абитуриентларда энг катта қизиқиш уйғотган нодавлат университет эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Аввал эълон қилганидек, ғолиб ОТМга «энг яхши нодавлат олийгоҳ» статуэткаси ҳамда махсус совғалар топширилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, University of Business and Science Тошкент ва Наманган шаҳарларида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклида 49 та бакалавр, 14 та магистратура, 5 та докторантура мутахассисликлари бўйича таҳсил бериб келмоқда.
