Сунъий интеллект энди ўқитувчиларнинг ёрдамчисига айланмоқда — тадқиқот

Сунъий интеллект энди ўқитувчиларнинг ёрдамчисига айланмоқда — тадқиқот

Аввал ChatGPT каби сунъий интеллект воситалари ўқувчилар томонидан асосан «cheating» (яъни топшириқларни осон йўл билан бажариш) воситаси сифатида ишлатилган бўлса, бугун у ўқитувчилар учун самарали ёрдамчи сифатида тан олинмоқда.

 

Сўнгги тадқиқотларга кўра, АI воситаларидан фойдаланаётган ўқитувчилар ҳафтасига ўртача 6 соат вақтни тежашмоқда. Сунъий интеллект дарс режалари тузишда, материалларни қайта ишлашда ва ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олишда ёрдам бермоқда.

 

Khan Academy томонидан ишлаб чиқилган Khanmigo, Google’нинг Gemini каби АI воситалари кенг тарқалмоқда. Улар таълим жараёнини самаралироқ қилиш билан бирга, ўқитувчиларга кўпроқ вақтни ўқувчиларнинг бевосита ривожланишига ажратиш имконини бермоқда.

 

Бироқ экспертлар огоҳлантирмоқда: ресурс етишмовчилиги сабаб технологияларни жорий этиш имконияти барча мактабларда тенг эмас. Бу эса таълимдаги ижтимоий тафовутларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.