ServiceScape Scholarship — бу юқори малакали таржимонлар, муҳаррирлар, дизайнерлар ва ёзувчилар платформаси сифатида танилган ServiceScape компанияси томонидан тақдим этиладиган стипендия дастуридир. У коллеж, университет ёки касб-ҳунар муассасасида таҳсил олаётган ёки ўқишга ҳозирланаётган талабаларга — китоб, таълим материаллари ёки бошқа зарур харажатлар учун — маблағ билан ёрдамлашишга мўлжалланган.
Стипендия миқдори: 1 000 АҚШ доллари.
Ушбу стипендия талабаларнинг таълим жараёнида юзага чиқадиган қўшимча харажатларини қоплашда ёрдам беришга қаратилган.
Ариза топшириш жараёни
Стипендияга ариза топшириш қуйидагича амалга оширилади:
1. Онлайн ариза шаклини тўлдириш.
2. «How does writing impact todayʼs world?» мавзусида 300 сўздан иборат иншо тақдим этиш.
Ушбу иншо назарий изланишдан кўра, ёзувнинг бугунги жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ўйлаб, талабаларнинг индивидуал нуқтаи назарини очиқ ифода этишига асосланади.
Талаблар:
— 2025 йилда тан олинган коллежда, университетда ёки касб-ҳунар мактабида ўқиётган ёки ўқишга киришни режалаштираётган бўлиш.
— Аризани топширган пайтда камида 18 ёшда бўлиш.
—Ариза формаси инглиз тилида тўлдирилиши.
— Ҳар бир иштирокчи фақат бир маротаба ариза топширади.
Муҳим чекловлар:
ServiceScape ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари аризага қўшила олмайди. Ариза топшириш учун ҳеч қандай харид зарур эмас.
Танлов ва ғолибни эълон қилиш
Танлов натижалари 2025 йил декабрь ойида эмаил орқали эълон қилинади. Ғолиб кейинги 10 кун ичида:
– Ўз расмий суратини тақдим этиши;
– Номзодлик ҳуқуқлари ва омма олдида ишлатилишига розилигини билдирувчи ҳужжатларни имзолаши зарур.
Қоидаларни бажармаган тақдирда соврин бекор қилинади ва захира ғолиб танланади. Соврин миқдори чек орқали олиниш бўйича амалга оширилади ва 4 ҳафтада юборилади. Ғолибнинг исми, расми ва иншо матни ServiceScape блогида эълон қилинади.
Ушбу стипендия талабаларга ёзма ифода, ижодкорлик ва фикр юритиш қобилиятларини намоён қилиш асосида таълим харажатларини енгиллатишга имкон беради. Бу уларнинг академик ҳаётларида ижобий бошланган босқич бўлиб хизмат қилади.
