Оғир сумкалар мактаб ўқувчиларининг соғлиғига зарар етказиши мумкин

Оғир сумкалар мактаб ўқувчиларининг соғлиғига зарар етказиши мумкин

Санитария-эпидемиология қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси, мактаб ўқувчиларининг саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида оғир сумкаларнинг таъсири ҳақида огоҳлантирган.

Мутахассислар узоқ вақт давомида оғир сумка кўтариш, ўқувчиларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини таъкидланган.

 

Мактаб ўқувчилари учун қуйидаги сумка оғирликлари тавсия этилади:

 

— 1-2-синфлар учун — 1,5 кг дан ортиқ бўлмаслиги;

 

— 3-4-синфлар учун — 2 кг дан ортиқ бўлмаслиги;

 

— 5-6-синфлар учун — 2,5 кг дан ортиқ бўлмаслиги;

 

— 7-8-синфлар учун — 3,5 кг дан ортиқ бўлмаслиги;

 

— 9-11-синфлар учун — 4 кг дан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Оғир сумкалар мактаб ўқувчиларининг соғлиғига зарар етказиши мумкин

Бундан ташқари, сумкаларнинг оғирлиги яна бир қанча омиллар билан белгиланади:

 

— Боланинг жисмоний ҳолати;

 

— У сумкани кўтариб юрадиган вақт ва масофа;

 

— Сумканинг сифати.

 

Оғир сумка бола соғлигига ёмон таъсир қиладими?

 

Доимий оғир сумка билан мактабга қатнаш боланинг орқа ва бўйин қисмида оғриқ, елкасида эса ноқулайлик ҳиссига сабаб бўлиши, чарчоқ кучайишига олиб келиши мумкин.

 

Америкалик педиатр Bredli Vaynberg нинг сўзларига кўра, оғир сумка тақиб юриш:

 

— Боланинг қомати ҳолати ва ҳаракат мувозанати ўзгариши сабабли орқа ва бўйин оғриғи ривожланишига олиб келиши;

 

— Бола мувозанатига салбий таъсир қилиши сабабли йиқилиш ва бошқа жароҳатларга олиб келиши мумкин.

 

Бундан ташқари, мушак-скелет тизимида оғриқ, нотўғри тана тузилиши ҳам оғир сумка кўтариш сабаб рўй бериши мумкин.

 

Болаларнинг ўсиш плиталари сумка оғирлиги сабаб ортиқча стрессдан таъсирланиши мумкин. Бу билан уларнинг бўй ўсиши тўхтамайди. Лекин кейинчалик артритнинг эрта бошланишига олиб келиши мумкин.